Касбим – фахрим

29.12.2022 17:12:50

Кеча Оққўрғон туманидаги «Маданият ва ёшлар» марказининг катта залида туман ҳокимлиги, туман Соғлиқни сақлаш бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Ўзбекистон «Адолат ” СДП Тошкент вилояти Оққўрғон туман Кенгаши билан биргаликда «Касбим - фахрим» кўрик танлови ташкил этилди.

Кўрик-танлов туманимиздаги ТТБ бўлимлари ҳамда маҳаллалардаги ҚВПлардан сараланган энг яхши 16 нафар ҳамшира ўртасида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 3 шарт бўйича ўзаро куч синашдилар. Ҳар бир шарт 5 баллик мезон асосида адолатли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Танлов якунларига кўра, 1-ўринларни реанимация ҳамшираси Саодат Хайруллаева ва Терапия бўлими ҳамшираси Шаҳло Икрамова, 2-ўринларни штаб ҳамшираси Мунисхон Холтўраева ва бош ҳамшираси Шоҳсанам Тиллаева ҳамда 3-ўринни туғруқхона ҳамшираси Ҳосият Анарбоевалар қўлга киритди.

Ғолиблар Ўзбекистон «Адолат ” СДП Оққўрғон тумани Кенгашининг фаол депутати Алишер Қурбонов, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Дилбар Усмонова ва ҳамда бошқа ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+