Катта имкониятлар ва катта масъулият берган истиқлол

24.08.2022 11:08:04

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Пастдарғом туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда «Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз» шиори остида «Мустақиллик- бу катта имкониятлар ва катта масъулият» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши котибияти, партия туман Кенгаши, туман Кенгаши депутатлари, БПТ аъзолари, «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» аъзолари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

самар4

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Р.Очилов Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритар экан, истиқлол йилларида мамлакатимизнинг турли соҳаларда эришилган ва муваффақиятларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган улкан кучга айланиб бораётгани ҳақида қайд этиб ўтди.

лола_2

Мустақиллик, истиқлол шарофати билан жонажон ватанимизда ҳар бир жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражаси, уларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзидаги ижобий ўзгаришлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.самар5

Гулмира Бобоева, «Аёллар қаноти» Пастдарғом туман Кенгаши раиси - Мустақиллик-бу эркинлик, озодлик, тенглар ичра тенглик демак. Ўз келажагингни ўзинг белгилаш демакдир. Албатта бу тушунчалар шунчаки чиройли сўзлар эмас, халқнинг орзу умидлари, интилишларини ўзи истагандек намоён эта олиш имкониятини берадиган улуғ бир неъмат. Буни қадрига етиш, ёш авлод онгига ҳам сингдириш бизнинг вазифамиз. Токи келажак авлод англасин Мустақиллик, истиқлол не эканини, қадрласин. Яратилган ҳар бир имконият, шароитдан оқилона фойдаланиб мамлакатимиз байроғини бунданда юксакларда ҳилпирашига ҳисса қўшсин, жаҳонга танитсин.

самар2_2

Зебо Тураева, партия фаоли, тадбир иштирокчиси - истиқлол шарофати билан мамлакатимизда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари, ижтимоий-ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурлари ўзининг ижобий натижасини кўрсатиб одамлар кўнглида эртанги ёрқин келажакка ишонч уйғонаётганини уларни чақнаб турган кўзларидан кўришимиз мумкин.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар томонидан бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, мустақиллигимизни асраб-авайлаган ҳолда ҳамжиҳатликда тараққиётимиз учун дадил олға боришга даъват этилди.

Тадбирга партиянинг «Истеъдод клуби» аъзоларининг ватан, тинчлик, мустақиллик мавзуларида тайёрлаган шеър ва қўшиқлар намойиши билан чиқишлари иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Шунингдек, 5-умумтаълим мактабида ташкил этилган мактаб ярмаркасида партиянинг «Аёллар қаноти» раиси Гулмира Бобоева ҳомийлигида 7 нафар кам таъминланган оила фарзандларига мактаб формалари топширилди.

Хонбуви Хайитова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман кенгаши раиси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+