Кечаги муаммога бугун тўғри ечим

15.03.2021 12:03:07

Президентимизнинг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ўқиб узоқни ўйлаб қилинган қарор бўлганлигини англадим. Ҳақиқатдан ҳам қишлоққа ҳам кимдир қайтиши, беморларни даволаши, болаларни ўқитиши, янги истеъдодларни кашф этиши, уларни рағбатлантириши керак-ку!

Сир эмас, бугунги кунга қадар чекка ва олис ҳудудларда олий маълумотли ўқитувчи ва шифокорларга бўлган эҳтиёж борган сари ортиб бораётган эди.

Марказдан узоқда жойлашган тиббиёт ва таълим масканларига замонавий жиҳозлар етказилиб, янги бинолар қурилгани билан малакали кадрларсиз амалий натижага эришиш қийин бўлмоқда.

Қарор биз санаб ўтган масалаларни ҳал этишни, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини рағбатлантиришни мақсад қилган.

Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланиши белгиланган.

Мен ишонаман, куни келиб албатта ушбу қарор асосида қишлоқ жойларидан ҳам янги истеъдод эгалари етишиб чиқиб ўз мевасини беради. Аслида эса истеъдод қишлоқда туғилади.

 

Светлана БАХРЕДИНОВА,

Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутати,

Аёллар қаноти Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+