Кекса авлод вакиллари доим эътиборда

11.10.2022 10:10:56

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида «Кексалар ҳафталиги»ни ўтказиш белгиланган.

Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида ҳудудларда «Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат» деган ғоя остида «Кексалар ҳафталиги» тадбирлари ўтказилмоқда.

«Кексалар ҳафталиги» давомида пенционер, якка ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жой, маиший муаммолари ҳал қилиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Юртимиз бўйлаб 2022 йил 3- 9 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” байрами кенг нишонланаётганлиги муносабати билан, Гулистон Давлат Университети Янгиер шаҳар филиалининг фаоллар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши, Янгиер шаҳар “Нуронийлар жамғармаси” ва Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида “Азиз Нуронийлар, пиру бадавлат отахон-онахонларга таъзим” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Ф.Расулов нуроний кексаларни ҳамиша эъзозлаб, ардоқлаб яшаш барчамизнинг инсоний бурчимиз эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан «Нуронийлар жамғармаси» раиси Ю.Самадов, депутат Г.Мирзаева ва бошқалар пиру бадавлат отахону онахонларни эъзозлаш тўғрисида ўз фикрларини билдириб, ёшларга кекса ва нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром ,уларни қадрлаш каби эзгу аммалар ҳақида тушунчалар берилди.

 “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+