Кексалар эъзозланган юртнинг келажаги порлоқ

10.05.2024 10:05:56

 

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, котибият мудири Латофат Хайдарова шаҳарда яшовчи меҳнат фахрийларини йўқлаб, уларнинг хонадонларида бўлишди.

 Хусусан, "Хумо" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан биргаликда кўп йиллар таълим соҳасида ўқитувчилик қилган ҳозирда нафақа гаштини сураётган Ҳиммат бобо Зайниддиновнинг хонадонида бўлиб қизғин суҳбат уюштирилди.

85 ёшни қаршилаган Ҳиммат бобо ўзи  ўқитувчилик қилган даврларини эслаб, у даврдаги ўзига хос қийинчиликлар тўғрисида сўзлаб берди.

Ҳозирги кунда  4 нафар ўғиллари эл корига ярайдиган ўғлонлар бўлиб етишганига шукроналар келтирдилар. Меҳнат фахрийларига партия номидан эсдалик совғалари улашилди.

 

 

 

“Адолат” СДП
Навоий вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+