Кексалар ҳаёт йўли ёшларга ибрат

07.10.2022 09:10:23

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов ташаббуси билан 5-умумтаълим мактабида «Касбим-фахрим» шиори остида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда 56 йил тиббиёт соҳасида самарали меҳнат фаолияти билан нафақага чиққан Эркинжон Йўлдошев, уста дурадгор С.Қароев ва маҳалла имом-хатиби С.Тожибоевлар фаолияти билан боғлиқ ҳаёт йўли ёшларга ибрат қилиб кўрсатилди.

Фахрийлар ўзларининг касбий ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўғил-қизларни ўқишга, илм олишга, ҳунарли бўлишга ундади. Ҳаётий мисоллар асосида тушунча берилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+