Кексаларни эъзозлаш – эзгу фазилат

10.10.2022 17:10:43

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан Республикамиз бўйлаб октябрь ойининг биринчи ҳафтасида «Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат» шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.

Фарғона туманининг 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирга ҳудудда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар таклиф қилинди. Иқтидорли ўқувчи-ёшлар томонидан куй-қўшиқ, рақслар, ўз ижодидаги шеърлари ижро этилди ва барчанинг олқишларига сазовор бўлди. Айниқса, жажжи ўқувчилар иштирокидаги саҳна кўриниши отахон ва онахонларимизга жуда мамнун бўлди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Н. Исақов, О.Дадажонова, партиянинг туман Кенгаши раиси Н.Каримовлар нуронийларга ўзларининг самимий тилакларини билдириб, ўз совғаларини тақдим этди.

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Усмонов ҳам шаҳардаги 31-умумтаълим мактабида «Кексалар ҳафталиги» доирасида ташкил этилган учрашувда иштирок этди. Депутат томонидан фахрий устозлар ҳамда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келган таълим фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+