“Келажагим учун овоз бераман!”

14.09.2021 11:09:07

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтиариқ туман Кенгаши томонидан “Келажагим учун овоз бераман!”  мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.  

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ўз тақдирини юрт тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳар бир масъулиятли ёш фуқаро эса албатта мазкур сайловда ўз тақдири, келажаги учун овоз беради.

Бугунги кунда демократик талаблар ва халқаро стандартларга мос сайлов тизими шакллантирилди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловлари ҳам янги сайлов Кодекси асосида ўтказилаётганлиги алоҳида эътиборга молик. Бу ўринда  йигит-қизларнинг сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, ушбу сиёсий жараён ҳақида илк бор иштирок этувчи ёш сайловчиларнинг хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Партиялар томонидан ўтказилаётган бундай мазмундаги тадбирлар эса эзгу мақсадларга хизмат қилиб, уларнинг сиёсий саводхонлигини оширади.

Тадбирда ёшларни Бош қомусимизда белгилаб қўйилган сайлаш ҳуқуқидан самарали фойдаланишга чақирилди.

Олтиариқлик кексаю ёш тадбирда фаол иштирок этиб, ўзининг муносабатини намоён этдилар.

Тадбир давомида турли викторина ўйинлари ўтказилди.  Куй-қўшиқлар   тадбирга янада файз киритди.

Партия Ёзёвон туман Кенгашининг “Янги Ўзбекистон учун ҳар биримиз масъулмиз!” мавзусидаги тарғибот тадбири ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.    

-Давлатимизнинг ривожланиши йўлида турли соҳалардаги ўзгаришлардан барчамиз бохабармиз, –  дейди  туман Кенгаши раиси А.Неъматжонов. –  Сайловлар ҳам янги қонунчилик асосида  барча фуқароларнинг имконият ва шароитларини инобатга олган ҳолда ўтказилиши белгиланган.  Бугунги кунда янгиланишларга ҳамоҳанг биз ҳам фуқаролик позициясини намойиш этишимиз, жамиятнинг ўз сиёсий қарашларига эга,  мустақил фикрлай оладиган ва фаолиятига креатив ёндошадиган аъзоси бўлмоғимиз лозим.  Сайлов куни ҳам юмушларни баҳона қилмай, овозимиз ҳал қилувчи кучга эга эканлигини англаган ҳолда жараёнда фаол қатнашишимиз зарур бўлади.

Тарғибот тадбирида викторина ўйинлари ўтказилиб, саволларга жавоб берган иштирокчиларга  партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ахборот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+