Келажагимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида

12.08.2021 11:08:42

Жорий йилнинг 6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги – учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот ҳам ғоят мазмунли ва самарали кечди.

Президентимиз ўз нутқида умумий сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугун минтақамиз яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланиб бораётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди ва қатор таклифларни илгари сурди.

Мазкур таклифлардан бири ёшларга бўлган эътибор эди. Биламизки, Марказий Осиё минтақаси стратегик манзил бўлиб, бу ерда 74 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шу баробарида ушбу минтақанинг асосий аҳолисини худди Ўзбекистон сингари ёшлар қамраб олган. 

Президентимиз Авазадаги маслаҳат Кенгашида Тошкент шаҳрида Ёшлар форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди ва бу ташаббусни барча давлат раҳбарлари томонидан юксак баҳоланди. Мазкур Форумда келгуси йилда Ўзбекистонда мазкур форумни ўтказиш белгиланди. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, бутун минтақани тараққий этишида ёшлар фаоллиги муҳим аҳамият касб этади ва халқларнинг фаровонлигига хизмат қилади. Янги ривожланиб бораётган ва аксарияти ёш авлод бўлган юртимизда ёшларнинг Саммитини ўтказилиши ўз ватанини севадиган ва шу билан биргаликда малакали кадр бўлиб етишишида ёшлар учрашувларининг ташкил қилиш масаласи бевосита барча давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Бу мамлакатларимиз ҳукуматлари ва ёшлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, интерфаол мулоқотни йўлга қўйиш учун платформа шакллантиришда муҳим қадам бўлади. Умумий маданий маконимизни янада ривожлантириш халқларимиз қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир. Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг маданий меросига бағишланган фестиваллар, маданият ва кино кунларини ўтказиш, биргаликда китоблар нашр қилиш муҳим эканини таъкидлади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича масъул бўлган ташкилотлар томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий иродаси билан олиб борилаётган ҳар бир ташаббуслар, ҳар бир чиқишлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги эса дилларни фахрга тўлдиради.

Мухтасар айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақа халқларининг хоҳиш-истаклари, кўп йиллик орзулари амалга ошиши учун хизмат қилади ва давлатларимиз иқтисодиёти ва маданияти юксалиши, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда олий мақсадларни бирлаштиради.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+