Келажакка“болта” урманг

27.10.2022 16:10:49

Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан туман ички ишлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари иштирокида тумандаги  67-умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчиликни олдини олиш ва коррупцияга қарши кураш мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқаролар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,  маҳаллаларда, таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларда аҳоли билан яқиндан суҳбатлашиш, ҳар бир жиноятни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг янада соғломлашишига замин яратишга хизмат қилиши таъкидланди. Албатта, маҳаллакўй, қўни-қўшнилар, кенг жамоатчилик ўртасида ўтказиладиган бу каби муҳокамалар натижасида ҳар ким ўзи учун тегишли хулосаларни олади. Чунки, жиноятчиликнинг олдини олишда нафақат маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, балки шу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳушёрлиги, сергаклиги ва ўзаро ҳамжиҳатлиги ҳам муҳим ўринга эга.

Тадбирда шу билан бир қаторда халқ тилида соддагина қилиб - коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта уришини, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини ҳар бир фуқаро билиши лозимлиги  соҳа мутахассислари томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Фахриддин Абдураззоқов, халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати - Дарҳақиқат, ер юзида мавжуд барча давлатлар энг  глобал муаммога айланиб улгурган коррупцияга қарши кўплаб усуллар билан кураш олиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш, унга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг келиб чиқишига имкон яратаётган шарт-шароитларни бартараф этишда ошкоралик ва биргаликда кураш олиб борилмоқда. Бугунги кунда барча бирдек англаши лозимки коррупция жиноятига қўл уришлари нафақат ўзларининг, балки, оила аъзолари ҳамда фарзандларининг ҳам келажагига “болта” уриши эканлигини ҳис қилиши зарур.

Савол жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда фуқароларга жиноятчиликни олдини олишда барча бирдек сергак бўлиши, “ўз уйингни ўзинг асра” деган ақидага амал қилиши, жамият ривожига тусиқ, ғров бўладиган коррупция каби иллитга биркаликда, жипслашиб қарши курашиш зарурлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Муталлиб Рахимов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+