Келажакнинг ишончли вакиллари

29.03.2021 19:03:12

Мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ёшларимизни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига катта эътибор берилаяпти. Ёшларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари, имконият ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослар  яратилди. Зеро, бугун барча  илм масканларида масофавий таълим, онлайн режимида узлуксиз ташкил этилган ҳолда ёшларнинг билим олиш ҳуқуқини таълимда таъминланганининг ўзи Ўзбекистоннинг бугун ёшларга бераётган таълим-тарбия ва кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътиборнинг амалий ифодасидир. Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Президентнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»,  2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида», 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, шунингдек, кўплаб қарор ва ёшларга оид бошқа қонун ҳужжатларида  истиқболимиз эгаларининг ҳуқуқлари ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб қўйилган.

Биргина бизнинг  вилоятимизда бугун  89 минг нафар  ишсиз  фуқаролар бўлса, шуларнинг қарийб 40 минг нафарини ёшлар ташкил этади. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва шаҳар, туман Кенгашлари “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари билан хамкор ташкилотларни жалб этган ҳолда  воҳамиздаги  уч минг нафар навқирон йигит-қизларни муқим иш билан таъминлашга эришдик. Айни пайтда уюшмаган ёшлар билан ишлаяпмиз. Янги Ўзбекистоннинг  янги авлоди  онгини  зарарли бўлган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, миллат ва давлат тараққиётини дунё ҳамжамиятига кўрсатишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаш учун бундан кейин ҳам барча чора-тадбирларни кўрамиз. Зеро, инсон ҳаёти одоб-ахлоқ, таълим-тарбия билан бевосита боғлиқ. Ўзбекистон ёшлари келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори эканлигини унутмайлик.

 

Ҳамза ШАМСИДДИНОВ,
Чироқчи туман ҳокимлиги мутахассисиси, партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+