Кенгаш раиси ҳокимдан кучли бўлиши керак

08.02.2022 15:02:36

Боёвут тумани ҳокими кенгаш раислигини депутатларга топширди. Эндиликда Боёвутда ҳоким кенгаш раҳбари бўлмайди – Дилфуза Уралова

Бу ҳақда туман ҳокими Дилфуза Уралова айни вақтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Боёвут тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

“Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади.

Анчадан буён шундай кун келишини кутардим. Мана энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман”, – деди у.

 

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+