Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритилди

29.12.2022 15:12:02

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми ўтказилди.

Пленумни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов очиб берди ва бошқариб борди. Пленум кун тартибида учта масала кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилиб, Нукус туман Кенгаши раиси Газизов Рустам Равилевич, Элликқаъла туман Кенгаши раиси Каримов Ўринбой Тангрибергенович, Беруний туман Кенгаши раиси Кутимов Иномжон Комилжонович, Чимбой туман Кенгаши раиси Отарбаев Мурат Маўжиргеновичлар Кенгаш таркибига бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар яъни, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва «Тараққиёт стратегияси»дан келиб чиқиб, 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 9 ойлик ижроси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2023 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида партия Қорақалпоғистон Республикаси раиси Н.Қаипбергенов ўз маърузаси билан қатнашди.

Пленумда партия маҳаллий Кенгашларнинг эришган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан айтиб ўтилди.

Эътироф этилганидек, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 2022 йил 9 ойи мобайнида 4170 та янги аъзолар партия сафига қабул этилиб, янгидан 45 та бошланғич партия ташкилотлари тузилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва туман шаҳар Кенгаши депутатлик корпуслари томонидан 72 та масала сессия кун тартибига киритилган бўлса, 66 та масала доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.

Пленум якунида тегишли вазифалар белгиланиб, қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+