Номзодлар партиялар томонидан кўрсатилади

04.12.2019 15:12:05

Мухбир Далиев, Ўйлашимча!? каби ижтимоий тармоқдаги фаол блогерлар аввало, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим жараён, яъни жорий йилнинг 22 декабрь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга, шунингдек партиямиз фаолиятига бефарқ бўлмаганингиз учун Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Сайлов жараёнида партия ташкилотлари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳар бир сайлов округида 10 нафардан, вилоят Кенгашига ҳар бир округдан 5 нафардан, туман (шаҳарга) Кенгашига уч нафардан номзодлар шакллантирилади. Навбатдаги босқич 3-4 ойлик вақт мобайнида номзодликка даъвогарлар орасидан партия фаоллари иштирокида муносиблар танланади.

Айни жараён энг масъулиятли давр бўлиб, партия келгуси беш йилликда ўзининг дастур ва ғояларини ҳаётга татбиқ эта оладиган, фаол ва фидойи шахсларни номзодликка даъвогарлар орасидан тўғри танлай билиши керак. Илова қилинган расмда акс этган ҳолат ва белгилар номзодликка даъвогарлар билан ишлаш жараёни, уларнинг баъзи бир ҳужжатларини тўплаш билан боғлиқ ҳолат эканлиги ва бу ўша пайтга тегишли эски хужжатлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ана шу масъулиятли вазиятда биргина Сурхондарё вилоятидан икки мингдан ортиқ партия аъзолари танланиб, улар яна бир неча бор партия ташкилотларида сараланган ва бугунга келиб муносиблар номзод сифатида кўрсатилган.

Аслида юқоридаги каби саралашдан ўтолмаганлар партия имиджига салбий таъсир қилишга уринаётганлардир. Уларга мамлакатимизда янги қабул қилинган Сайлов кодексининг 7 боби 37-моддасига асосан номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина сиёсий партияларга берилганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

“Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+