Китоб – ақл чироғи

26.04.2022 10:04:45

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда

Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда

У билан қол танҳо ҳеч бермас озор

Жонингга юз роҳат беради такрор

Абдурахмон Жомий

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлиб, халқимиз ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнида болани китобга дўст қилиб ўқишга иштиёқини  уйғотади. Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради. Китоб билан ошно бола яхши инсон бўлиб улғаяди. Шунинг учун ҳам оилада боғча ва мактабларда болаларнинг китобга меҳрини адабиётга қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Қорақалпоқ2_1

Ана шундай ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш ва ёш китобхонларнинг  мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида Қораўзак туманида "Китобхонлик ҳафталиги" ўтказилди. "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида "Адолат" СДПнинг халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатлари туман кутубхонасига ташриф буюриб, китобхонлар учун барча турдаги энг сара ўзбек ва жаҳон асарлари тўпланган китоблар жамланмасини совға этишди.

Учрашувда туман Кенгаши депутатлари ёш китобхонларнинг келажакда муваффақиятларга эришиб, илмли ва салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишига тилак билдирди.

 

Салтанат ДАУШБАЕВА,

Адолат СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+