“Китоб - катта ҳаётдаги йўл чироғи”

18.07.2022 15:07:55

Китобнинг инсон ҳаёти ва камолoтидаги ўрни беқиёс. У йўлларимизни ёритгувчи шамчироқдир. Дарвоқе, она табиатни офтоб иситиб ёритса, одам қалбини китоб илитади, ёритади, нурлантиради. Инсон маънавиятини юксалтириб, унинг порлоқ келкажагини яратади.

Ана шу боисдан мамлакатимизда бугунги кунда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар, учрашувлар ташкил этилиб, аҳолини, айниқса, ёшларни китоб ўқишга бўлган иштиёқини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. 

Ёшларни ҳар томонлама мукаммал тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Варахша” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшларни китобхонликка ва спортга йўналтириш борасида “Биз оилавий китобхонмиз” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда, ҳудуддаги китобсевар оилалар ва ёшлар иштирок этдилар.

бух1_4

Тадбирда дастлаб болажонлар учун шахмат ва шашка мусобақаси ташкил этилди. Бундан ташқари йиғилганлар учун китоб ярмаркаси уюштирилди. Тадбир давомида болажонлар иштирокида мушоира бўлиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.

бух4_1

Танлов услубида ташкил этилган тадбирда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов ҳам иштирок этиб, танловда фаол, наъмунали қатнашган иштирокчиларни ташаккурнома ва қизиқарли адабиётлар билан тақдирлаб борди.

бух3_2

Албатта, ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда, уларни китобхонликка жалб этишда бу каби тадбирлар катта аҳамиятга эга. Зеро, эртамиз эгалари бўлмиш фарзандларимизнинг маънавий камолoти учун қайғуриш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+