Китобнинг даври ўтмайди

27.05.2021 09:05:29

Биласизми дунёда кимлар энг кўп китоб ўқийди? Хитой, ҳинд, рус, испан ёки японлар дейишга шошилманг! Йилига 1000 китоб ўн минглаб ададда (!) босиладиган, минг кишига 3 тадан асар тўғри келадиган Исландияда дунёдаги энг китобсевар халқ яшайди. Оддий балиқчисиям овидан кейин китоб ўқимаса, кўнгли жойига тушмайди. Аҳолиси бир ҳовуч – 368 590 киши. Кунига ўртача 8–9 соатни ўқиб-ўрганишга сарфламаса, ҳисобмас. Ижтимоий тармоқларда шу хабарни ўқидиму ўйлаб қолдим, хўш, бу борада 34 миллиондан зиёд халқимиз ўз вақтларининг қанчасини ўқишга сарфлайди? Шу савол мени қизиқтириб қўйди.

Албатта, мамлакатимизда ўғил-қизларни китобга ошно қилиш, эртамиз эгаларини  ватанпарварлик ва миллий қадриятлар  руҳида тарбиялашга қаратилган кенг кўламли  чора-тадбирлар  бугун янгича мазмун  ва кўлам касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрда қабул қилинган “Китоб махсулотларини  нашр этиш  ва тарқатиш тизимини ривожлантириш китоб мутолааси  ва китобхонлик маданиятини ошириш  ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора- тадбирлар дастури тўғрисида”ги  қарори аҳоли орасида мутолаа маданияти ва китоб савдосини янги босқичга  кўтаришга хизмат қилиб келмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад- китобни жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги  ўрнини мустахкамлаш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қахрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи  адабиётлар салмоғини кўпайтириш,  мутолаа  йд этиш жоизки Ўзбекистон “Адолат”  социал- демократик  партияси ўз дастурларида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш, ўқувчилар ҳамда  талабаларнинг  кўнгилли хордиқ чиқариши, спорт билан шуғулланиши  ва китоб мутолааси  учун зарур шароитлар  яратиш  борасида бир қатор вазифаларни  ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.  Бу бордаги  ишлар самарадорлигига  эришиш мақсадида  Самарқанд вилояти болалар кутубхонаси билан  мустахкам хамкорлик ўрнатилган.

Хусусан, куни кеча вилоят болалар кутубхонасида  партия Самарқанд  вилоят Кенгаши ҳамда халқ таълими ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида  китобхонликни кенг тарғиб қилиш,  ёшларни китобга ва мутолаа қилишга  бўлган  меҳрини  оширишга қаратилган  “Энг  яхши китобхон ўқувчи”  кўрик –танлови ҳам айни шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ушбу танловнинг шаҳар, туман босқичида ғолиб бўлган 14 нафар ўқувчилар тўрт шарт бўйича беллашди. Иштирокчилар ўзлари таьлим-тарбия олаётган мактаби ва мактаб кутубхонасининг фаолияти ҳақида маьлумот бериш, ёзувчи ва шоирларнинг ижоди ва фаолияти ҳақида, асарда илгари сурилган ғоянинг долзарблиги, мазмун-моҳияти ва ёшлар тарбиясидаги ўрни, ғазалларни ифодали ўқиш бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.

Танловда иштирок этган ёшларда китобга бўлган мехри ва китобхонлик маданияти юқори эканлиги намоён бўлди, -дейди кутубхона директори Юсуф Муҳаммадиев. –Бу каби тадбирлар ёш авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, уларнинг мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

–Китоб тафаккурни чархлайди, одамни эзгулик сари етаклайди, -дейди ҳайьат аьзоси, “Адолат” СДП вилоят кенгаши  раиси ўринбосари  Асқар Холиқов. –Ёшларнининг китобга ва мутолаа қилишга бўлган меҳрини ошириш, уларнинг ёт ғояларга чалғимасдан, комил инсон бўлиб тарбияланишига хизмат қилади. Мутолаа киши маънавий оламини бойитади, сўзлашув маданиятини оширади, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликни фарқлашга ўргатади.

Тадбир иштирокчиларининг ҳар бир чиқишида юқоридаги фикрлар баён этилди. Танлов якунига кўра Булунғур туманидаги 2 –умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахзода Элбегиева ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Жомбой туманидаги 18-умумтаьлим мактаби ўқувчиси Диёра Ахророва, учинчи ўринни Қўшработ туманидаги 26-умумтаълим мактаби ўқувчиси Муштарий Исроиловалар қўлга киритишди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва диплом, фахрий ёрлиқдлар билан тақдирланди.

 

Ориф ХОЛИҚУЛОВ,

“Adolat” муҳбири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+