Кластерлар ўзбекистон иқтисодиётининг ҳақиқий лакомотиви бўлиши керак

12.02.2021 14:02:10

Президентимиз ўзининг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ юртимиз иқтисодиётини ҳар томонлама юксалтиришга асосий эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистоннинг ички имкониятларидан самарали фойдаланишни устувор аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас.

Айниқса, юртимизнинг аграр соҳада мавжуд имкониятлардан йиллар мобайнида оқилона фойдаланилмаслиги натижасида халқимизнинг миллий бойлиги саналган пахтачилик йўналишида узоқ йиллар тўқимачилик саноати ривожланган мамлакатлар учун хом ашё базаси бўлиб келди. Пахтанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса ўта кам даражада сақланиб қолишига сабаб бўлди.

Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномасида таъкидлаганидек,  иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.

Ҳарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имконият ва нисбий устунликларга эга. Айниқса, нефть-газ, кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжудлигини эътироф этган эди.

Мазкур соҳалардаги ресурсларни ишлатиш тизимини изчил ривожлантириш мақсадида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва кенг имкониятларни яратиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Натижада нафақат қишлоқ хўжалиги балки бошқа соҳаларда ҳам кластер тизимига ўтказилиши ўз самарасини кўрсатмоқда. Бу эса биргина пахта хом ашёсини етиштиришдан то уни тайёр маҳсулот ҳолига келтиргунига қадар жараёнлар бугун кластерлар орқали йўлга қўйилмоқда.

Шунга қарамасдан айрим фермерлар ва кластерлар ўртасида юзага келаётган низоли ҳолатлар ҳам учраб турганлиги сир эмас. Бироқ, бу  ҳолатлар мазкур соҳалардаги ислоҳотлар хусусан кластер тизимини шубҳа остига қўёлмайди.

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни шубҳа остига олувчи ахборотлар уларга билдиралаётган салбий муносабатлар ҳам кўпаймоқда.

Ижтимоий тармоқларда кластерлар бўйича чуқур таҳлилларга асосланмаган ҳолда билдирилаётган турли хил танқидий фикрлардан келиб чиққан ҳолда кластерлар фаолиятини замон талаблари асосида қонунчилигимизни янада такомиллаштириш заруратини кўрсатмоқда.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Навоий

 вилоят  Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+