Кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилди

10.08.2021 09:08:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Ромитан туман Кенгашида ташкил этилган депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг  “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида сайловчилар билан учрашувлар мурожаатларга бой бўлди. Жумладан, фуқаролар томонидан тумандаги “Афросиёб” МФЙ ҳудудидаги “Шаҳристон” кўчаси ҳамда ижтимоий ётоқхона жойлашган кўча тунги чироқлар билан ёритилмаганлиги тўғрисидаги мурожаат бўлди.

Мурожаат асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП  Ромитан туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати О.Исматов томонидан Ромитан туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш масаласида депутатлик сўрови чиқарилди.

Ромитан туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ушбу масалага тезда ижобий ечим топиб, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатди.

 

Рахматилло Ҳайитов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Ромитан туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+