Кўчат экиб, боғ яратиш - эзгу анъана

14.11.2022 10:11:47

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида, юртимизда 20 октябрдан 1 декабрга қадар кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинди . Ушбу мавсумида Сирдарёда 5 миллион 286 минг дона кўчат экилиши режалаштирилган. «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар Ахиллик МФЙ ҳудудидаги бўш қолган майдонга лойиҳа доирасида 300 та терак кўчатлари экилди.

Манзарали дарахт кўчатларини экишда партия ходимлари, депутатлар ва партиянинг фаол ёшлари ўз ҳиссаларини қўшишди.

Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган.

Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, барчамиз учун бирдек эзгу иш ҳисобланади.

«Адолат» СДП

 Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+