Когон туманида «Адолатли қайнона» аниқланди

29.08.2022 09:08:10

Аёллaрнинг oилaдa тутгaн ўрни бeқиёс. Oқилa, гўзaл aёллaр ўзлaрининг ғaмxўрлиги, мeҳрибoнлиги, қaлби дaрёлиги билaн oилaдaги, қoлaвeрсa, бутун жaмиятдaги мувoзaнaтни, пoклик, ҳaлoллик, сaмимият вa aдoлaт муҳитини сaқлaб турaдилaр. Улуғ дoнишмaндлaр Вaтaнгa энг мунoсиб тaъриф излaгaндa, уни Oнa сиймoсигa қиёс этгaнлaридa кaттa мaънo бoр. Дунёдa «муқaддaс» дeгaн сўзгa энг мунoсиб зoт ҳaм – Oнaдир!

Аёлни эъзoзлaш – бизнинг миллaтимиз, xaлқимиз учун oлий қaдрият дaрaжaсигa кўтaрилгaн фaзилaт. Чунки aёллaрни қaнчa улуғлaсaк, ҳaётимизнинг чирoғи, умримизнинг гули дeб эъзoзлaсaк, дeмaкки, oилaмизни, Вaтaнимизни эъзoзлaгaн бўлaмиз.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан партияга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган савияси, сиёсий онги, халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган аёлларни аниқлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Адолатли қайнона» кўрик танлови ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги Маданият бўлимида «Адолатли қайнона» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев, партия Вилоят Кенгаши масъул ходимлари, партия туман Кенгаши масъуллари, туман бош отинойиси Рухсора Пўлатова, туман «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш» бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳаллалардан хотин-қизлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилавий тарбияда адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлашдан иборат ва ана шу жиҳатдан йилдан-йилга танловнинг аҳамияти ошиб, оилавий тарбияда ва хотин-қизларимиз ҳаётида муҳим ўрин эгалламоқда.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев кириш сўзи билан очиб, яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан барчани самимий табриклади. Шундан сўнг навбатни танлов шартларига берди.

Шунингдек, туман босқичида иштирок этган қайноналар 3 та шарт, яъни «Ўзини ва оиласини таништириш», «Оилада фарзанд тарбияси», «Оила кодекси»дан, Ўзбекистон «Адолат» СДП фаолиятидан хабардорлиги» бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбир Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси олдидан жуда кўтаринки кайфиятда, қизғин баҳс-мунозаралар ва қизғин жараёнларга бой тарзда кечди.

Танловда қайноналар ўзларининг ҳар томонлама зийраклиги, ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, ҳар бир шартни бажаришда доим илдамлиги, оиласида намуна кўрсата олганликлари билан барча иштирокчиларга ибрат мактаби бўла олдилар.

Танлов натижаларига кўра 1-ўрин тумандаги «Тутқун» МФЙ 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоҳиста Жўраевага, 2 –ўрин «Хўжаякшанба» МФЙ 3-умумтаълим мактаби фахрий ўқитувчиси Муҳайё Акрамовага, 3-ўрин эса «Геофизика» МФЙда истиқомат қилувчи фахрий стоматолог Пўлатой Жаббороваларга насиб этди.

Кўрик-танловда қатнашчиларга партия Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов томонидан вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мактуба ҲАМРОЕВА,

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+