Когон туманида сайловолди учрашув бўлиб ўтди

05.02.2024 14:02:25

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга Ўзбекистон "Aдолат" СДП нинг Сайловолди дастурини тайёрлаш бўйича сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш учун, ҳудудлардаги партия фаоллари иштирокида мавжуд бошланғич партия ташкилотларида учрашувлар ўтказилиши белгиланган.
   Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш - партиянинг нуфузи юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан “Aдолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т. Чориев, “Aдолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси Ш. Норов халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати В.Қодирова ҳамда партия фаол аъзолари иштирокида сайловолди дастурига таклифлар олиш мақсадида тадбир ташкил қилинди. Маърузачилар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорсионал) асосида ўтказиш белгиланганлиги, сайловни мажоритар-пропорсионал шакл тизимига ўтиш давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.


–“Соҳа мутахассислари томонидан ҳозирги кунда Ўзбекистонда экология масаласи, ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқорилигича қолмоқда, бу эса барча Ўзбекистон халқини ташвишга солиши табиий. Ҳавонинг ифлосланиш даражасини юқорилигича қолишига ўндан ортиқ омиллар сабаб бўлиб турибди. Шулардан бири автомобиллардан чиқадиган заҳарли тутунлар эканлиги кўрсатилган. Шундай экан, халқни жамоат транспортидан фойдаланишга жалб қилиш керак. Бунда жамоат транспортини янги электр автобуслар билан бойитиб одамларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва жамоат транспортидан фойдаланиладиган давлат ташкилоти ходимларига қўшимча имтиёзлар яратиш жоиз деб биламан”, - деди ўз нутқида вилоят Кенгаши раиси М. Ҳамидов.


   Учрашув якунида партиямизнинг 2024 йил сайловолди дастурига тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтириш, имтиёзлар бериш юзасидан таклифлар олинди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Aдолат” СДП
Бухоро вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+