Кўҳна Насафда эл азиз , инсон азиз тадбирлари қизғин паллага кирди

15.08.2022 11:08:03

Халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, эришилган катта ютуқ ва марралар, уларнинг мазмун ва моҳиятини ҳар томонлама билиш, ёшлар онгига сингдириш ва фуқароларда мустақил ҳаётда эришилган натижаларни ҳис қилиб яшаш тафаккурини шакллантириш бугунги тобора глобаллашиб бораётган шароитда жуда муҳим.

Президентимиз томонидан шу йил 2 августда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан мазкур қутлуғ санага бағишлаб ўтказилажак барча тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!», деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ташкил этилмоқда.

қарши5_1

Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят ва Қарши шаҳри Кенгаши томонидан Батош маҳалласида истиқлолнинг 31 йиллиги олдидан «Инсон қадри улуғланган юрт» мавзусида маданий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мустақил Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши халқимизнинг тарихий ғалабаси бўлиб, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳалари, хусусан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида улкан ишлар амалга оширилди,- деди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қўйли Нарзуллаев.- Зеро, бу каби имкониятларнинг яратилиши ҳар биримизни муқаддас серқуёш Ватанимизнинг фаровонлиги, эртанги куни, тинчлиги ва осойишталиги ҳамда ҳар томонлама юксалиши йўлида бир тан ва бир жон бўлиб фаолият кўрсатишга ундайди.

Тадбирда халқимизнинг жонажон ватанимизга юксак муҳаббат ва ифтихор туйғуси юксалаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёшлар масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамиятда мавқейини юксалтириш, салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилди.

қарши3_6

-Истиқлол туфайли Янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш учун тамал тоши қўйиляпти,- деди тадбирда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Алишер Ишназаров.- Бугун ҳақиқатдан ҳам она-диёримизда турли соҳаларда катта-катта ўзгаришлар юз берди. Айни кунларда бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтиш жоизки, мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовли кунларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, барча қийинчиликларни фидоий ва мардонавор енгиб ўтмоқда. Биз албатта Янги Ўзбекистонимизни фаровон келажагини яратиш, ёш авлодга ҳар томонлама ривожланган давлат қолдириш чорасини кўряпмиз. Шу туфайли ҳам барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.

Республикамизнинг барча ҳудудлари сингари вилоятда ҳам қурилиш, ободонлаштириш ишларида мислсиз ўзгаришларга эришилди. Янгиланаётган Ўзбекистоннинг тамомила янгича қиёфа касб этаётган Қашқадарё вилоятида ҳам бугун барча соҳада ижобий ютуқларга эришилди. Йирик саноат корхоналари қурилиб фойдаланишга топширилди.Дунёга кўз-кўз қиладиган «ЖТЛ» заводи ишга туширилгани, Хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган оилалар учун арзон уй-жойлар барпо этилиб айни пайтда шинам уйларга эгалари яшамоқдалар. Шунингдек, воҳамиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш асносида ўрта ва йирик шаҳарларни ривожлантириш ҳамда урбанизация жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда. Тадбирда шулар хусусида фикр юритилди.

Учрашувда юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурар экан тараққиёт албатта таъминланиши таъкидланди. Партия фаоллари ва иштирокчилар жонажон Ватанимиз оилаларидан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримаслигини тиладилар. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, жонажон Ўзбекистонимиз халқи омон бўлсин!

Чамангул Муҳаммадиева,

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+