Кўкдалада беш нафар депутат сайланди

27.09.2022 11:09:01

Сайловлар демократия кўзгуси. Дарҳақиқатсайловлар мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

Кейинги йилларда республикамизнинг ҳар бир фуқароси, шунингдек, ҳар бир ташкилот сайловларнинг очиқ-ошкоралиги ва шаффофлиги таъминланишига муайян ҳисса қўшиши учун ҳуқуқий асос яратилди. Юртимиз фуқаролари ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, сайловларда фаол қатнашмоқдалар.

Куни кеча янгидан ташкил этилган халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига сайлов бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 43 638 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган фуқароларнинг 83 фоизи қатнашди. Очиқ, ошкора ва муқобиллик асосида ўтган сайловда Ўзбекистон «Адолат» СДП дан кўрсатилган 5 нафар номзод халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига депутат этиб сайланди.

Дарвоқе, аввалги бўлиб ўтган сайловда халқ депутатлари туман Кенгашига 3 нафар депутат сайланган эди.Ҳозирда халқ депутатлари туман Кенгашига «Адолат» СДП дан кўрсатилиб, сайланган жами 8 нафар депутат ўз фаолиятини бошлади.

Биз «Адолат» СДП нинг кўп минг сонли аъзолари номидан янги туманга янги сайланган депутатларимизни табриклаймиз.

«Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+