Кўнгилдаги  гап  бўлди

24.02.2022 09:02:12

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 феврал куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши мамлакатимизда тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Юртимизда  2021 йилда 10 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган. Энг ачинарлиси 2 минг 500 га яқин одам ҳалок бўлгани Давлатимиз Раҳбари томонидан “Фожиа” деб қайд этилди.

Таҳлилларга кўра, йўллардаги фалокатларнинг 25 фоизи йўл ҳолати ёмонлиги ва инфратузилмаси оқилона ташкил этилмагани оқибатида келиб чиқмоқда.

Дарҳақиқат, партия лойиҳалари доирасида ёки депутатлик хизматимиз юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, сайловчилар томонидан билдирилган эътирозлар ва мурожаатларнинг аксарияти ички йўллар ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги муаммоларни  ташкил этади.

Тегишли  ташкилот раҳбарлари номига  аниқланган йўл муаммоси юзасидан жўнатган депутатлик сўровларни аксарияти жавобсиз қолиб кетаётгани ёки муаммони бажариш муддатини кейинга қолдирилгани тўғрисидаги жавоблар билан натижасиз қолаётгани ҳам йўлларда бахтсиз ҳодисаларни сони ошиб бораётганига сабаб бўлмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг видеоселектор йиғилишидаги йўл ҳаракати масаласидаги лоқайдликлар  депутатларнинг кўнглидаги гап бўлди.  Йўлларнинг таъмирталаблиги, асфальт қилишга зарурият борлиги, йўл белгилари ва бошқа тегишли муаммолар  бўйича тегишли ташкилотларга жўнатилган депутатлик сўровлар  муаммони ечишда хизмат қилса, ташкилот мутасаддилари масъулият билан иш тутсалар   ҳамюртларимизни йиллаб йўл муаммосидан азият чекиб келишларига йўл қўйилмаган бўлар эди.  

Селектор йиғилишидаги танқиддан хулоса чиқариб,  мутасадди ташкилот раҳбарлари ўз ишларига бўлган масъулиятни оширадилар.

Негизида инсон тақдири, қадр-қиммати  мужассам бўлган депутатлик сўровларга ҳурмат руҳи билан қарайдилар деган умиддамиз.

 

            Дилдора ИСКАНДАРОВА,

“Адолат” СДП Урганч туман

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+