Конституцион ислоҳотлар – давр талаби

30.06.2022 10:06:53

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган тадбирлар “Адолат” СДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан маҳаллалар бўйлаб ўтказиб келинмоқда. Ушбу сиёсий жараён вилоятимизда партиямиз фаоллари иштирокида айни кунларда қизғин паллага етиб келди.

Хусусан, маҳаллалар бўйлаб ўтказилаётган “Конституцион ислоҳотлар – давр талаби” мавзусидаги тадбирлар, давра суҳбатлари фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш баробарида, мамлакатимиз тақдирига ҳар бир фуқарода дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда аҳамиятли бўлмоқда.

бух1_2

Жумладан, Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан тумандаги “Тинчлик” МФЙда, Шофиркон туманида  50-сонли оилавий поликлиникасида, Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙда, Пешку тумани “Хуррам” МФЙда, Олот тумани “АсажанМФЙда, Вобкент тумани “СарапулМЧЖда, Ғиждувон тумани “Холқ оботМФЙда, Бухоро тумани “ШергиронМФЙ, Бухоро шаҳар “Ойбек” МФЙда, Жондор тумани “НавгадиМФЙда, Когон туман 23-сонли ойлавий поликлиникасида ҳамда Қоракўл тумани “ЭскиқалаМФЙда ташкил этилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Ташкил этилган ушбу тадбирларда фуқаролар томонидан конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди.

Савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган тадбирларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, конституциявий комиссияга етказиладиган бўлди.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+