Конституцион ислоҳотлар – инсон қадри учун

05.07.2022 09:07:39

Пешку тумани «Янгибозор» МФЙда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т.Чориев томонидан маҳалла фуқаролари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда ОМҚП депутати Т.Чориев иштирокчиларни Конституциявий қонуни лойиҳаси билан таништириб, амалдаги Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар киритилаётганлиги, ва уларда инсон қадр-қиммати, манфаати энг олий даражада улуғланиши белгиланаётгани ҳақида атрофлича тушунчалар берди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволлари, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, билдирилган таклифлар муҳокама этилди.

Исмоил БОЗОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+