“Конституция – бахтимиз пойдевори”

07.12.2023 15:12:57

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Сирдарё туманидаги 7-умумтаълим мактабида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Б. Абдуллаев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов, партия фаоли, таълим аълочиси Х. Хўжаев, 7-умумтаълим мактаби директори А. Сагатовлар иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида ҳуқуқий маълумот берилди.


Фуқаролардан келиб тушган 2200 дан кўпроқ тавсиялар бугунги Конституциямизнинг яратилишида катта ўрин касб этганлиги, Конституциянинг 50, 51, 52, 53-моддаларида таълим сифатини ошириш, шу жумладан, ўқитувчиларнинг обрўйи, мавқеи юқори даражада акс эттирилгани, мазкур Конституцияда ёшларга катта эътибор қаратилганлигини, 14-бобнинг қўшилиши ва “Оила, болалар ва ёшлар” деб аталиши ёшлар учун яратилаётган имкониятларга яққол мисол бўла олиши тушунтирилди.


Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.


Конституцияга киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради.


Тадбир давоми сифатида мактаб ўқувчилари иштирокида Конституцияга бағишланган бадиий чиқишлар ва Конституция моддалар таърифига оид саҳна чиқишлари намойиш этилди.

 “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+