Конституция – бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори

07.07.2022 14:07:59

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан туман Маънавият ва маърифат марказида, Шофиркон тумани “Қуйи ЧуқуракМФЙда, Қоракўл тумани “Реги Ҳайдар” МФЙда, Жондор тумани “СамончуқМФЙда, Когон туман “Нурафшон” МФЙда, Бухоро шаҳар 29-ИДУМда Конституциявий қонун лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган “Конституция – бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори” мавзусидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.

қоровулбозор2

Учрашувларда партиямиз вакиллари томонидан фуқароларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди. Унга кўра қайд этилганидек, “Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади” эканлиги белгиланмоқда. Айтилганидек, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “Инсон қадри учун” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Таъкидланишича, Конституцияга бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам бир қатор муҳим ўзгартишлар киритилмоқда. Бўлиб ўтган тадбирларда ушбу йўналишда назарда тутилаётган ўзгартишлар ва уларнинг аҳамияти ҳам атрофлича муҳокама этилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+