Конституция – бахтимиз, қомусимиз

27.06.2022 17:06:52

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича «Адолат» СДПнинг Низоми ва Сайловолди Дастурларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар олиш мақсадида партия Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш учун фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган «Конституция – бахтимиз, қомусимиз!» мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, партия Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги «Гулшан» МФЙда, Шофиркон туман Кенгаши томонидан «Х.Ориф» МФЙда, Бухоро туман Кенгаши «Галаосиё» МФЙда, Қоракўл туман Кенгаши «Аликахўжа» МФЙда, Ромитан туманида «Бахтиёрчи» МФЙда, Пешку туманида «Ибн Сино» МФЙда, Қоровулбозор тумани «Навбаҳор» МФЙда, Когон тумани «Ўзбекистон» МФЙда, Вобкент тумани «Тераклик» МФЙда ўтказилган тадбирлар айнан Конституцияни такомиллаштиришга бағишланган тадбирлар жумласидандир. 

«Адолат» СДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан ўтказилган тадбирларда фуқаролар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди. Шу билан биргаликда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, конституциявий комиссияга етказиладиган бўлди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+