“Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби аниқланди

23.11.2021 15:11:09

“Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш, уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партия томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларни ўзида мужассам этади.

Кўрик-танлов ушбу мезонларга амал қилинган ҳолда белгиланган низом асосида ўтказилди. Унда иштирокчилар таништирув, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси бўйича савол-жавоб, эркин мавзу деб номланган 3 та шарт бўйича ўз иқтидорларини, билимдонликларини кўрсатишди. Юқори савияда ташкил этилган танлов қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Бунда иштирокчининг ўзини таништириши, саҳнада маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига аҳамият берилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Сайлов кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги билимларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлагандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан баҳоладилар.

Кўрик-танловда Амударё муҳандислик техникумнинг 2-курс талабаси Раҳматжон Қурбонбоев фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлди. Унга танловнинг жорий йил 25 ноябрда бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон босқичига йўлланма берилди ва партиянинг туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди. 

   Ўктам ЮЛДАШЕВ,

“Адолат ” СДП Амударё туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+