«Конституция билимдони» кўрик-танловининг туман босқичлари қизғин ўтмоқда

21.11.2022 16:11:10

Ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган шодиёна кунни нишонлаш арафасида «Адолат» СДП томонидан анъанага айланиб улгурган «Конституция билимдони» кўрик-танловига старт берилади. Танловнинг бу галги босқичлари ҳам қизиқарли руҳда, юксак савияда ташкил этилди.

Хусусан, айни вақтда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган туман босқичлари бир-биридан билимли, илмга чанқоқ, интилувчан ёшларнинг қизғин баҳсларига сабаб бўлди.

Танловнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туман босқичларида юзлаб ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Катта тажрибага эга соҳа мутахассисларидан тузилган ҳакамлар ҳайъати эса уларни адолат мезонлари асосида баҳолаб бордилар.

Туман босқичи якунига кўра, Олмазордан Насиба Нуруллаева, Яккасаройдан Муҳиддин Хайруллаев, Учтепадан Ибрагимова Бегим, Шайхонтоҳурдан Муҳиддинова Рисолат, Яшнободдан Тўраева Шаҳлолар Тошкент шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Ғолибларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+