«Конституция билимдони» кўрик-танловнинг Нукус шаҳар босқичи ўтказилди

14.11.2022 09:11:23

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни «Адолат» социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциястининг 30 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳрида жойлашган 21-сонли умумтаълим мактабида «Конституция билимдони» кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда 30 дан ортиқ умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ҳамда академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларни келажакка ишонч руҳини шакллантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.

 

Кўрик-танлов белгиланган низом мезонларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Унга кўра иштирокчилар ўз шахсларини таништиришдан тортиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси бўйича савол-жавоблар ва партия менинг нигоҳимда деб номланган 3 та шарт бўйича ўз  билим ва иқтидорларини намойиш этишди.

Танловда иштирокчининг ўзини таништириши, саҳна маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига аҳамият берилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Сайлов кодекси» ҳамда «Сиёсий партиялар тўғрисидаги»ги, билимларига алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчилар ҳар бир шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан очиқ овоз бериш йўли билан баҳоланди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Нукус шаҳридаги 47-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Аллабай Турсынбаев, 2-ўринни Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Шухрат Базарбаев, 3-ўринни Нукус шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ақмарал Қалбаевалар эгаллади.

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Расул ҚУДИЯРОВ,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+