“КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ” ТАНЛОВИНИНГ  НАВОИЙ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

26.11.2021 12:11:54

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий Кенгаши томонидан Навоий юридик техникуми фаоллар залида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда ёшларнинг сиёсий билимлари ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, билимли ҳамда қобилиятли ёшларни аниқлаш мақсадида “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Кўрик-танловда вилоятнинг шаҳар ва туман босқичларида биринчиликни қўлга киритган ўқувчи ёшлар қатнашдилар.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қартилган мазкур тадбир  ҳар йили ўтказилиши анъана тусига кирган.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов кириш сўзи билан очиб, яқинлашиб келаётган конституция байрами билан барчани қутлади. 8 декабр мамлакатимизда Конституция байрами кенг нишонланадиган кун арафасида бўлаётганлиги рамзий маънога эгалиги билан муҳимлигини урғулади.

Шундан сўнг иштирокчилар танлов низоми асосида белгиланган учта шарт доирасида беллашдилар. Таништирув, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси ва “Сиёсий партиялар” тўғрисида савол-жавоб ҳамда эркин мавзу деб номланиб,  бу шартда иштирокчи томонидан “Адолат” социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш каби йўналишлар асосида ўқувчилар ўзаро беллашдилар. Шунингдек, тадбирда иштирокчи ўқувчиларнинг саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати ҳамда ижодий қобилиятлари ҳам аълоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши жамиятда ёшларнинг Конституция ва қонунларимизни янада чуқурроқ ўрганилишига муносиб рағбат бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан бу борадаги туркум танлов ва бошқа тадбирларни ҳамкорликда ташкил этилишидан ўз самарасини албатта беради деб ишонаман, - дейди Навоий юридик техникуми директори ўринбосари Дилшод Муртозоев.

Танлов якунларига кўра, Навоий вилоят юридик техникумининг 2-босқич талабаси Барчиной Шаҳриддинова ғолиб деб топилди ҳамда таловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар, барча иштирокчилар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Адолат” СДП Навоий вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+