Конституция билимдонлари аниқланди

17.11.2021 17:11:40

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамият, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, келажагимиз эгаларида Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, қолаверса, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида Учтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига қарашли Тошкент шаҳар Юридик техникуми билан ҳамкорликда “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танлов 3 та шартдан иборат бўлиб, белгиланган регламент асосида олиб борилди. Танловда иқтидорли талабалар ўз билимлари, иқтидорига кўра куч синашдилар. Беллашувлар якунида ҳайъат аъзолар томонидан одилона баҳоланиб ғолиблар аниқланди ва Тошкент шаҳар босқичига йўлланма берилди.

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+