Конституция – халқ юраги

01.07.2022 09:07:34

Мамлакатимизнинг бош қомуси – Конституция қабул қилинганига ушбу йилда 30 йил тўлмоқда. Бу давр ичида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда уни ҳар жиҳатдан тараққий эттириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Вақт ўтгани сари бош қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлар кўламини кенгайтириш ҳамда уни замон билан ҳамнафас уйғунлаштириш лозимлиги кўзга ташланмоқда. Шу боисдан бугунги кунда мамлакатимизда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Таъкидлаш керакки, сўнги йилларда инсон қадрини улуғлаш тамойилларига асосланган жуда кўплаб қонун ва қарорлар қабул қилинди. Уларни Конституцияда акс эттириш ҳаётий аҳамияти кучли бўлган ушбу қонунларнинг қатъий ва ўзгармас кучини яратади.

Конституциянинг 24 моддасига киритилаётган ўзгартиришда: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш, энг оғир жиноятдир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади”, - деб баён этилмоқда.

Умуман олганда, мамлакат бош қомусига киритилаётган ўзгартиришларга холис назар билан қараш лозим. Ривожланган мамлакатлар тажрибасини олиб қарайдиган бўлсак, уларда ҳам мамлакат ривожланишининг турли босқичларида Конституцияга ўзгартиришлар киритилган ва бу халқ фаровонлиги, давлат мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилган.

Ўз навбатида Амир Темурнинг “Темур тузуклари” Темурийлар салтанати бошқарувида муҳим аҳамият касб этганлигини кўпчилигимиз биламиз. Адолат мезонларига асосланган тузуклар Темурийлар салтанатининг гуллаб яшнашида муҳим омил бўлган. Мустақил Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган кўпгина, жумладан 60 дан ортиқ моддага 200 га яқин ўзгартиришлар киритилаётгани ва уларда инсон қадрининг энг олий даражада улуғланиши белгиланаётгани энг устувор жиҳатларда биридир.

Меҳринисо Бобоназарова,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+