Конституция-халқимиз тафаккурининг кўзгуси

29.06.2022 12:06:11

Шу кунларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда  аҳолининг фаоллигини ошириш, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини такомиллаштиришга бағишлаб аҳолини кенг қатламини жалб этган холда ҳамкор ташкилотлар билан тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича  “Адолат” СДПнинг Низоми ва Сайловолди Дастурларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар олиш мақсадида  партия Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш учун фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган  “Конституцияни такомиллаштириш давр талаби” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Сурхон2_1

 Хусусан, Узун тумани “ҚарашиқМФЙда бўлиб ўтган тадбирда туман Кенгаши ва партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ва “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари вилоят ва Узун туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва бир қатор нуронийлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг Сайловолди дастури ва ундаги бош мақсад ва вазифалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтишди. Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда Сайловолди Дастурдан келиб чиқиб таклифлар беришда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни олий таълим олишларида бир қатор имкониятлар ва қулайликлар яратиш, маҳалла институти ролини ошириш, таълим тизимида кадрлар сифат ва самарадорлигини кучайтириш, ёшлар учун олий таълимда чекланмаган квоталар сонини йилдан йилга кўпайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида қишлоқлар аҳолисига кенг ва қулай имкониятлар яратиш, меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни конституцияда янада мустаҳкамлаш масалалари каби таклифлар билдирилди.

 Рустам Раҳмонов, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати:

-       Амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва асосий кафолати бўлиб келди. Буни эътироф этган ҳолда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги даврнинг асосий талабидир. Зеро, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган залворли мақсадлар мужассам. Бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини ҳал қилувчи жараёнлар даврига кириб келганимизни яққол намоён қилиб турибди.Халқ фикрини ўрганиш асосида Конституцияни такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, Халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлар қаторига киришига улкан имкониятлар яратади. Шундай экан, айни кунлардаги муҳим тадбирга партия аъзоси сифатида партия Сайловолди Дастуридан келиб чиқиб ҳар биримизнинг фаол иштирок этишимиз муҳим вазифа ҳисобланади. Зеро, Конституция эртанги келажагимизнинг истиқболини белгиловчи муҳим ҳужжатдир!

Шунингдек мазкур мавзудаги тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўзига хос кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Хусусан,  Термиз тумани “Байналминал” МФЙда, Сариосиё тумани “Мирзо Улуғбек” МФЙда, Термиз тумани Бунёдкор” МФЙда, Бандихон тумани “Сарой” МФЙда ҳамда Қизириқ тумани “ЕтимқумМФЙларда бўлиб ўтган тадбирлар ана шулар жумласидандир.

Мазкур учрашувлар партиямизнинг Сайловолди Дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда қизғин савол-жавоб, муносабат, мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар шу асосда ўзларининг ўнлаб таклифларини беришди. Айтилган фикр ва таклифлар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича комиссияга тақдим этилиши билдирилди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+