Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

07.07.2022 10:07:26

“Адолат” СДП Бухоро вилоят туман ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан маҳаллаларда Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан “ЛошаМФЙда, Ғиждувон туманида “ТарханонМФЙда, Бухоро тумани “Истиқбол” МФЙда, Вобкент тумани “КўлхатибМФЙда, Шофиркон тумани 5-МТТда, Когон тумани Санитария эпидемиология осойишталик марказида, вилоят Жисмония тарбия ва спорт бошқармаси Қоровулбозор тумани бўлимида, Қоракўл тумани “ШўрободМФЙда, Олот тумани Электор тармоқлари АЖ бўлимида, Жондор тумани “УшотМФЙда, Ромитан тумани “Халқбанкфиллиалида бўлиб ўтган учрашувлар Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

бухоро2_4

Ташкил этилган тадбирларда Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Таъкидланганидек, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради. Энг муҳими, конституциявий тузатишлар, биринчи навбатда, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг муайян шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Учрашувларда, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+