Конституция-ҳуқуқий фаровонлигимиз асоси

24.06.2022 15:06:44

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти ҳамда туман, шаҳарлар Кенгашлари партия қуйи бўғинлари, депутатлар билан биргаликда ҳудудда Конституциямиз ислоҳ қилиниши жараёнига бағишланган бир қатор тадбирлар ташкил этмоқдалар.

Мулоқотларда таълим тизими ходимлари, тадбиркорлар, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва жамиятнинг бошқа қатламлари вакиллари иштирок этиб, давлатимиз асосий Қонунини такомиллаштирилиши юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Халқимизнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, мулк дахлсизлигини кафолатлаш, ногиронлар учун кўпроқ иш ўринлари яратиш, тиббиёт ва таълим тизимини ислоҳ қилиш сингари жўяли таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича  ишчи гуруҳга тақдим қилинди.

Навбатдаги "Конституциявий ислоҳотлар- келажак пойдевори " мавзусидаги тадбир Термиз туманида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасида ташкил қилинди. Тадбирда партия Термиз туман Кенгаши ва туман Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, тиббиёт ходимлари, депутатлар ва БПТ аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан бош Қомусни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишининг улкан аҳамияти, афзалликлари тўғрисида атрофлича сўз юритилди. Республика бош Қомусини такомиллаштиришда партиямиз  Конституцияни ислоҳ қилиш билан боғлиқ жараёнларда фаол қатнашаётганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мулоқотда бир қанча ғоялар ўртага ташланди. Айниқса, тиббиёт ходимларининг муҳофазасининг мукаммал механизми жорий қилиниши, аҳолига сифатли ва бепул тиббий ҳизмат кўрсатишни янада кучайтирилиши тўғрисидаги таклифлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларни партия ишчи гуруҳига топшириш тўғрисида келишиб олинди.

Мазмунли, самимий кечган мулоқотдан кейин тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

Гулчеҳра Турдиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+