“Конституция ранглар жилоси”да кўрик-танловини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди

29.10.2022 11:10:04

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлодга онгига чуқур сингдириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб "Конституция ранглар жилосида" кўрик-танлови ўтказилмоқда.

 Кўрик танлов Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент давлат юридик университети ,Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

2022 йил 29 октябрь санасида  2-сонли Гулистон шаҳар мусиқа ва саънат мактабида кўрик танловни ьашкил этиш бўйича ишчи гуруҳ вакили “Адолат” СДП Маркаий аппарат бошқарма бошлиғи Ф.Темирович томонидан санъат мактаби ўқувчилари учун семинар тадбири ташкил этилди.

Семинар тадбирида Сирдарё вилоят Бадиий академияси  рахбари А. Бойбеков, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов ва кўрик танловга маъсул ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Семинарда кўрик танлов низоми бўйича атрофлича маълумот берилиб, танлов шартлари ва расмлар  қайси шаклда берилиши, Конституциясимизнинг хар бир 128- моддаси учун Тошкент давлат юридик университети томонидан қисқа изоҳи  шакллантирилгани  бўйича маълумот берилиб, вилоят ишчи гуруҳи аъзолари таркиби тасдиқланди. 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+