«Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

09.12.2022 15:12:27

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлодга онгига чуқур сингдириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови ўтказилиши белгиланганди. Кўрик танлов Ўзбекистон Бадиий академияси,Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамкорлигида ташкил этилиб, якунида аниқланган ғолиблар тақдирланди.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган 1-сон санъат мактаби биносида кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш учун тантанали тадбир ташкил этилиб, Республика босқичида соҳа мутахассислари томонидан эътироф этилиб, махсус «Конституция — ранглар жилосида» номли китобга киритилган расмлар кўргазмаси хам ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Сирдарё вилоят бўлими раҳбари А.Бойбеков, «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов ва кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозлари иштирок этишди.

«Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128 моддасига бағишлаб чизилган 300 дан ортиқ ижодий ишлар орасидан саралаб олинган расмлардан ташкил топган кўргазмада, ҳудуддаги ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ва устозлар «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+