Конституция ранглар жилосида

03.11.2022 10:11:23

Қўқон шаҳар «Баркамол авлод» ёшлар ижодиёт уйида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб «Конституция ранглар жилосида» мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Унда иқтидорли ўқувчилар бахтимиз қомусини турли рангларда акс эттириб, бугунги фаровон ҳаётимиз, тинчлигимизни тасвирламоқда. Келажаги, мақсадларини муштарак этиб, тасаввурларини оқ қоғозда бўёқлар орқали жонлантирмоқдалар.

Танлов шунингдек, Сўх туманининг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Сафаров бошчилигида ўтказилди. Фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+