Конституция ранглар жилосида

31.10.2022 12:10:44

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлодга онгига чуқур сингдириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон «Адолат» СДП Мафкуравий ишлар бошқарма бошлиғи Фазлиддин Зияев, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Фармон Аллаев ҳамда Тошкент вилояти маданият бошқармаси бўлим бошлиғи Дониёр Минжигитовлар мусиқа ва санъат мактабидаги истеъдодли ёшлар билан учрашдилар.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Мафкуравий ишлар бошқарма бошлиғи Фазлиддин Зияев, танловнинг асосий мақсади ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қадрига етиш кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш, ёшларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун беқиёс имкониятлар яратганини қадрлаш ҳиссини уйғотиш ҳақида гапирди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+