«Конституция ранглар жилосида»

11.11.2022 15:11:42

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан ташкиллаштирилган «Конституция ранглар жилосида» ижодий кўрик-танлови  ҳудудлардаги ёшлар ўртасида хам бирдек катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш мақсадида  ташкил этилган мазкур кўрик-танловнинг Пискент тумани  ҳамҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 30-сонли Болалар мусиқа ва санат мактабида бўлиб ўтган босқичи ҳам жуда кўтаринки рухда ўтди.

Кўрик-танлов жараёнида «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси в.в.б. Фармон Аллаев иштирок этиб иштирокчиларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди.

 “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+