Конституция – Янги Ўзбекистон келажаги

20.06.2022 14:06:00

Муҳокамада сўзга чиққан Худайберганова томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ёшларни ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш, жумладан имконияти чекланган шахсларни давлат ҳисобидан ҳимоялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларга бепул ўқитиш каби масалаларни давлатнинг зиммасига юклаш борасидаги нормаларни конституциянинг тегишли моддаларига киритиш – келажакда албатта Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида шаклланишида асос бўлади.

Жамиятимизда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув жараёнлари тезлашиши ҳамда мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни фаоллашуви давлатимизнинг амалдаги Конституциясига ўзгартиришлар киритиш лозимлигини ҳаётий заруриятга айлантирганлиги, 2017-2021 йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва бошқа йўналишларда кенг кўламли ишларни амалга ошириш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда амалдаги қонунчилигимизда бир қанча бўшлиқлар мавжудлигини қайд этиш жоиз.

Шунинг учун ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, конституцияда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама ҳимоя қилишда давлатнинг вазифаларини белгилаб бериш зарурати пайдо бўлмоқда.

Ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, конституциянинг тегишли моддаларига аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш, жумладан имконияти чекланган шахсларни давлат ҳисобидан ҳимоялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларга бепул ўқитиш мажбуриятларини давлат зиммасига юклаш борасидаги нормаларни киритиш келажакда албатта Ўзбекистонимизни ижтимоий давлат сифатида шаклланишига ёрдам бериши шубҳасиздир.

                                                                                 Қаҳрамон РАҲИМОВ,

                                                                    "Адолат" СДП Боғот туман ташкилоти  раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+