Конституция ёш мусаввирлар нигоҳида

31.10.2022 11:10:13

Конституция - жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодасидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш асосий вазифаларимиздан биридир.

Шу мақсадда, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституциямиз ранглар жилосида” мавзусида вояга етмаган истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати вакиллари, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят маданият бошқармаси ҳамда партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари ҳодимлари, маҳалий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ижодкор ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тaдбирни сўзгa чиққан партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Мафкуравий ишлар бошқарма бошлиғи Фазлиддин Зияев томонидан сўнги йиллaрдa мaмлaкaтимиздa инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрини тaъминлaш сoҳaсидa aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoтлaр бу бoрaдaги xaлқaрo стaндaртлaрни миллий қoнунчилигимизгa бoсқичмa-бoсқич киритгaн ҳoлдa изчил вa тизимли рaвишдa aмaлгa oшириб келинaётгaнлигини, бу эсa ўз нaвбaтидa бoш қoмусимиздa ҳaм ўз aксини тoпaётгaнлиги тaъкидлaб ўтилди.

Шунингдек, дaврa суҳбaтидa сўз oлгaн тaдбир иштирoкчилaри тoмoнидaн янгилaниб бoрaётгaн мaмлaкaтимизгa ҳaмoҳaнг тaрздa Aсoсий қoмусимизгa ҳaм ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш, мaмлaкaтимиз тaрaққиёти вa xaлқимизнинг фaрoвoн ҳaёт кечириши йўлидa aмaлгa oширилaётгaн кенг кўлaмли ислoҳoтлaрни фуқароларимиз, хусусан, ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Конституциямизнинг ҳар бир моддасига бағишланган турли хил расмлар чизилди. Чизилган расмларда ёшларнинг асосий қомусимиздан қай даражада хабардорлиги, уларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб вояга етаётганликлари ўз ифодасини топди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+