Конституциямиз ўзгаришига менинг таклифим

10.06.2022 15:06:43

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан «Жамият - ислоҳотлар ташаббускори» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоят партия Кенгаши аъзолари, ҳудудий кенгашларнинг раислари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида сўз олган «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.К.Мусаева Конституциямизни жамият ҳаётида тутган ўрни, барча қонун ҳужжатлари унинг асосига қурилганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Ўз ўрнида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш асосий вазифаларидан бири бўлган «адолатчилар» бу жараёнда фаол иштирок этаётгани, фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар махсус ишчи комиссияга юборилаётганини билдирди.

Таъкидланганидек, амалдаги Ўзбекистон Конституциясини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Барча соҳаларда бўлгани каби қонунларимизни яратишда ҳам очиқлик ва шаффофлик ўз ифодасини топмоқда.

Қосимжон Қаюмов, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

- Фуқаролар ўз таклифларини маҳаллалар, маҳаллий Кенгашлар, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти орқали ҳам юборишлари мумкин. Бу юрт келажагига. қонунларимизни халқчил ва давр талабига мос бўлишини истаган фуқаролар учун қулай имконият. Биз бу борада жойларда тушунтириш ишларини олиб бориш билан жамоатчиликнинг фаоллигини оширмоқдамиз.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар партиянинг Сайловолди дастуридан келиб чиқиб ўз таклифларини илгари сурдилар. Давлат ва жамият бошқаруви, таълим ва тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, мулкдорлик борасида билдирилган таклифлар кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+