Конституциямиз ёш ижодкорлар нигоҳида

31.10.2022 10:10:49

“Адолат” СДП томонидан  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ўзига хос ижодий байрамга айланди. Шаҳар марказидаги Регистон майдонида йиғилган 50 нафар ижодкор йигит-қизлар ижодий ишларида Конституциямизга бўлган ҳурматини ифода этди. Ҳар бири ўзига хос услубда.

Ўткирбек Арзиқулов, “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси:

-Танловда иштирок этиш истагидаги ёш рассомлар билан бирга 200 нафардан ортиқ қизиқувчилар ҳам ижод майдонида жамланди. Конституциямизни ёшлар қанчалар севиши, унга бўлган ҳурмати тадбир давомида ўз ифодасини топди. Бундан бир хулосага келиш мумкин: Бош Қонунимиз чин маънода бизнинг фахримиз.

Энг сара ижодий ишлар танлаб олиниб, вилоят босқичига тавсия этилди. 

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+