Конституциямиз жалақудуқлик ёшлар нигоҳида

04.11.2022 13:11:37

«Адолат» СДП Жалакудук туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тумандаги «Баркамол авлод» болалар мактабида ташкил этилган «Конституция ранглар жилосида» расмлар кўрик-танловида жалақудуқлик ёшларнинг Бош Қомусимизни қанчалик севиши, ўрганиб бораётгани яққол кўзга ташланди. Иштирокчилар томонидан чизилган суратларда унинг ҳар бир моддаси ўз ифодасини топди.

Барнохон Бозорова, «Адолат» СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси:

- Кўрик-танлов ҳақида эшитган ёш ижодкорлар мазкур илм масканига жамландилар. Улар билан дастлаб Бош Қонунимиз ҳақида суҳбатлашдик. Шундан сўнг ўзига хос ижодий беллашувга старт берилди. Ҳар бир иш ўзига хос, чиройли рангларда.

Ҳакамлар хулосасига кўра мазкур босқичда ғолиблик Абдуқодир Ҳосилов, Маржона Райимжонова ва Дурдона Ҳамидоваларга насиб этди. Партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланган умидли ёш рассомларнинг ишлари ҳудудий комиссияга ҳавола этилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+