Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирди      

07.07.2022 16:07:59

 

Айни кунларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари давом этмоқда.

Шу хусусда Шеробод тумани "Бойқишлоқ" МФЙ да ташкил қилинган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия туман Кенгаши ва МФЙ фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

тадбир2_1

 Давра суҳбатида сўзга чиққанлар тадбир иштирокчилари диққат эътиборини шу кунларда мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён – Конституциявий Қонун лойиҳасининг муҳокамасига қаратди.Лойиҳага киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар халқимиз туб манфаатларига хизмат қилишини айтиб ўтдилар. Бўлажак янги Конституцияда халқимиз хохиш-иродаси, орзу-интилишлари ва пировард мақсадлари ўз ифодасини топиши таъкидланди.Конституциявий ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва тарихий зарурияти ҳақида сўз юритилди. Давлатимиз раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳияти ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишларга изоҳ бериб ўтилди. Бу эса Конституциямизни янада халқчил, демократик принципларга тўлиқ жавоб берадиган Бахтимиз Қомусига айланишини таъминлаши эътироф этилди.

Тадбир давомида депутатлар ва партия фаоллари ҳам Конституцияга  ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси юзасидан  ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Сардорбек Ҳамраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мутахассиси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+